Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари туман туфайли заҳира аэропортларга қўндирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари туман туфайли заҳира аэропортларга қўндирилди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлари заҳира аэропортларига йўл олган. Бунга пойтахтдаги қалин туман сабаб бўлди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Париж – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган «Boeing 757» самолёти Самарқанд халқаро аэропортига, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Туркиянинг «Airbus A-330» самолёти эса Навоий халқаро аэропортига қўндирилди.

Шунингдек 2 март куни Ўзбекистон самолёти Россиянинг Пулково аэропортида қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» мазкур масала юзасидан анжуман ўтказиб, воқеа сабабларига изоҳ берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг