Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Роҳат чорраҳаси янги қиёфага киради

Тошкентдаги Роҳат чорраҳаси янги қиёфага киради

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб, 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраҳа қиёфасига келтирилади.

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чорраҳасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда. Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замон талаблари даражасидагига ўзгартирилмоқда.

Маълумотларга кўра, бир кунда Тошкент шаҳрига вилоятлардан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб келади ҳамда чиқади. Пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.

Вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг