Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Грузия пойтахтига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Тошкентдан Грузия пойтахтига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Қатновлар ҳафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга асосан бажарилади.

  Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30

 Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50

 Жума: HY-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40

 Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00

 Парвозлар замонавий Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент ҳалқаро аэропортига иккинчи Аirbus А320nео ҳаво лайнери олиб келинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг