Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга янги герб керак. Мукофот жамғармаси 10 миллион сўмлик танлов ўтказилади

Тошкентга янги герб керак. Мукофот жамғармаси 10 миллион сўмлик танлов ўтказилади

Фото: «shosh.uz»

Жорий йилнинг 25 августига қадар Тошкент шаҳри рамзи — гербини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида айтилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи».

Танлов бадиий воситалар ёрдамида тошкентликларда ғурур, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни уйғотувчи рамзни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Танловнинг мукофот жамғармаси 10 миллион сўм ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғаларидан ташкил топган. Якуний натижаларга кўра, битта ғолиб, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин совриндорлари аниқланади ва улар рағбатлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг