Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентлик Раъно Жўраева Россиянинг энг йирик авиацион ва космик холдингига раҳбар бўлди

Тошкентлик Раъно Жўраева Россиянинг энг йирик авиацион ва космик холдингига раҳбар бўлди

Раъно Жўраева.

Фото: «s7space.ru»

Асли тошкентлик Раъно Жўраева «С 7 Космик Транспорт Тизимлар» (S7 Space) МЧЖнинг бош директори лавозимига тайинланди. Компания директорлар кенгашининг қарори ҳақида холдинг матбуот хизмати хабар берди.

Раъно Жўраева – ушбу соҳанинг энг кучли менежерларидан бири. «S7 Group» авиация-космик холдингига ўтишидан аввал у бир неча йил давомида «Роскосмос»нинг «Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш маркази»ни бошқарган. Шунингдек, «Эйрпорт Менеджмент Компани Лтд»нинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори лавозимида Домодедово аэропорт комплексини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширган.

«Космик фаолиятнинг тижоратлашуви – глобал тренд. Мамлакат раҳбарияти ва «Роскосмос» космос ривожини айнан шунда кўрмоқда. «S7 Group» 20 йилдан ортиқ вақт давомида бизнеснинг энг мураккаб технологик турларидан бирида – ички ва ташқи авиаташувларда барқарор ҳамда муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда. Ишончим комилки, бундай илғор ва ғайратли жамоа дастурни амалга оширишга масъулият билан ёндашади. Менинг фуқаролик авиациясидаги кўп йиллик тажрибам – компания бизнес-стратегиясини шакллантиришда ва уни рўёбга чиқаришда ёрдам беради, деб умид қиламан», — деган Раъно Жўраева.

Маълумот ўрнида: «S7 Group» – Россиянинг энг йирик хусусий авиацион ва космик холдинги ҳисобланади. У авиаташувлар, техник хизмат кўрсатиш, космик кенгликдан фойдаланишга оид фаолият олиб борувчи компанияларни бирлаштиради. «S7 Space» Россия Федерациясида космик фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг