Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларнинг тўйларини ўтказиб берадиган жамғарма ташкил этилади

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларнинг тўйларини ўтказиб берадиган жамғарма ташкил этилади

Иллюстратив сурат

Фото: «Xabar.uz»

Жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Президенти 2018 йилнинг 2 март куни Навоий вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф давомида  Шавкат Мирзиёев раислигида Хатирчи туманида Навоий вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йиғилишда кам таъминланган оилалар тўйларини давлат томонидан ихчам тарзда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилиши маълум қилинган.

Бироқ ҳозирча мазкур жамғарма қайси давлат идораси қошида ташкил этилиши, унинг юридик шакли қандай бўлиши, у қайси маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиш, кам таъминланган оилалар қай тартибда аниқланиши номаълум.


Мавзуга доир:
Ёшлар етакчиси ўз никоҳ тўйида кам таъминланган оила фарзандларига суннат тўйи қилиб берди (фото)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг