Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистон президенти маъмурияти нима учун 25 та «Maybach»ни сотувга қўйди?

Туркманистон президенти маъмурияти нима учун 25 та «Maybach»ни сотувга қўйди?

Туркманистонга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президентига хизмат кўрсатган «Maybach S600L» автомобили.

Фото: «Hronikatm.com»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг маъмурияти «Maybach S600L» русумидаги 25 та автомобилни кимошди савдосига қўйди.

Машиналарнинг барчаси зирҳланган бўлиб, 13 таси 2009 йили, қолганлари эса 1995 йили ишлаб чиқарилган. Кимошди савдоси Туркманистон давлат товар-хомашё биржасининг порталида бўлиб ўтади.

2009 йили ишлаб чиқарилган хориж автомобиллари 75,5 минг АҚШ долларига, 1995 йилда ишлаб чиқарилганлари эса ундан уч баробар арзонроққа, яъни 25,1 минг АҚШ долларига баҳоланган.

«Туркманистон солномаси» нашрининг қайд этишича, сотувга қўйилган автомобиллар Туркманистонга расмий ташриф билан келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини олиб юрган.

Туркманистон етакчисининг ўзи эса умуман бошқа автомобиллардан фойдаланади. Дарвоқе, у кўпинча машинани ўзи ҳайдайди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг