Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Урганч халқаро аэропорти «Энг яхши аэропорт» халқаро танловида совриндор бўлди

Урганч халқаро аэропорти «Энг яхши аэропорт» халқаро танловида совриндор бўлди

Фото: МАК матбуот хизмати

«Урганч» халқаро аэропорти 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича «Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» номинациясида ғалаба қозонди ва «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт» танловининг совриндорига айланди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий авиакомпанияси расмий сайтида хабар берилди.

«Аэропорт» ФА уюшмаси томонидан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур нуфузли танловда Урганч шаҳри аэропорти 2012 йилдан буён иштирок этиб, ўтган давр давомида қатор йўналишларда тенгсиз деб топилган. Хусусан, 2012-2014-йилларда «Ишлаб чиқариш ривожига қўшган катта ҳиссаси учун», 2015 йилда «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт», 2016 йилда «Шиддат билан ривожланаётган аэропорт» ва «Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» каби номинацияларда ғолиб бўлган.

Ўтган йилда «Урганч» халқаро аэропортида 1567 қатнов ва 282136 йўловчи, шу жумладан 43848 нафар хорижий сайёҳга хизмат кўрсатилди, 16649 тонна юк, 11,141 тонна почта ва 14,305 тонна пуллик багаж жўнатилди.

Бу йилги ёз мавсумида ҳам аэропорт «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётларида, жумладан, Париж, Милан, Римдан амалга оширилаётган чартер қатновларида Урганч шаҳрига ташриф буюраётган кўплаб туристларни қабул қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг