Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади

Вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади

Фото: «Спутник»

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» Давлат дастури қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддати узайтирилади, экспортни ва туризмни ривожлантириш мақсадида мақбул агрокультура амалиёти (Global G.A.P.), «ҳалол» ва «кошер» стандартлари қабул қилинади.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг