Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро пресс-клубда болалар тарбиясига бағишланган сессия бўлиб ўтди

Халқаро пресс-клубда болалар тарбиясига бағишланган сессия бўлиб ўтди

Кунико Хакамада — Ашия университети фахрий профессори

Фото: Халқаро пресс-клуб

Жорий йилниннг 16 ноябрь куни Халқаро Пресс-клуб ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида «Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли» мавзуидаги Халқаро илмий – амалий конференция якунларига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

Марказ ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 4 майдаги «Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш борасидаги «Йўл харитаси» тўғрисида»ги Қўшма Қарори ижроси доирасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оиланинг роли» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Анжумандан кўзланган мақсад фарзанд тарбиясида оиланинг масъулиятини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилишда боланинг оилада яшаш ва тарбия қилиш ҳуқуқини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни ва ролини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Конференция иштирокчилари ялпи мажлисдан кейин секцияларга бўлиниб, «Оила ва тарбия», «Дин ва оила», «Оила ва жамоатчилик» каби йўналишларда ишларини давом эттиришди. Анжуманда бир қатор мавзуларда баҳс-мунозаралар, фикрлар хилма хиллигига асосланган чиқишларга кенг ўрин берилди. Хусусан, «Ўзбекистонда болалар ва оила фаровонлигининг ижтимоий асослари», «Замонавий авлод ахлоқий тарбиясининг ўзига хос жиҳатлари ва юзага келаётган муаммолар», «Глобаллашув жараёнида ёшларнинг оила ва никоҳга оид қарашлари», «Японияда тарбия ва таълим масалаларининг ўзига хос хусусияти» каби мавзулар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Конференция ишида оилалар мустаҳкамлиги ҳамда ёш авлод таълим-тарбиясида оиланинг тутган ўрни ва роли борасида илғор хорижий ва халқаро тажрибани ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Чет эллик мутахассислар ўзлари олиб борган илмий-амалий тадқиқотлар, изланишлар натижалари билан ўртоқлашдилар, ўзаро тажрибалар алмашилди. Шулардан келиб чиқиб, болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида бугунги кунда қандай самарали ютуқларни амалиётга татбиқ этиш, қандай салбий оқибатлардан воз кечиш бўйича баҳс-мунозаралар юритилиб, фикр-мулоҳазалар баён этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг