Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хатога йўл қўйган тиббиёт ходими жазоланиши мумкин

Хатога йўл қўйган тиббиёт ходими жазоланиши мумкин

Фото: «Фарғона шифокори»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига асосан, шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш борасида тегишли қонун ҳужжати қабул қилиниши лозим.

Қонун ҳужжатида тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида жабрланган шахсларга маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва хатоларнинг олдини олиш тизимини яратиш, ҳар бир тиббиёт муассасасида беморларнинг шифокор касбий хатосидан хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий эксперт гуруҳларини ташкил этиш, хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш, тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби, бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан, рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.

Бу борадаги тегишли ҳужжат 30 март кунига қадар ишлаб чиқилиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг