Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хайрли ишга қўл урилди

Хайрли ишга қўл урилди

Андижон туманининг Ҳакан қишлоғи, Қурама маҳалласи, Серфайз кўчасида меҳр ва эътиборга муҳтож бир хонадон бор. Ўксик кўнгилни шод этмоқ ниятида ота-она, яқинлар ҳалак.

2008 йилда остогенез касаллиги билан туғилган Муслимахон Қодиржоновани йўқлаб, бугун нақ пойтахтдан меҳмонлар келди. Яъники, Тошкент шаҳридаги «Hamkor Stimul Servis» Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази ва O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Муслимахонга тиббий жиҳоз ва совғалар улашди.

— Корхонамизда тайёрланаётган «FloraMix» тиббий кўрпачаларидан тақдим қилдик, — дейди корхона раҳбари Шоҳида Султонова. — Шоли қипиғи ҳамда доривор гиёҳлар аралашмасидан ишлаб чиқарилган мазкур маҳсулот имконияти чекланган болалар учун махсус массаж жараёнини амалга оширишда, ҳаракатланиш давомийлигини барқарорлаштиришда ёрдам беради.

Мазкур тадбири доирасида вилоятнинг Андижон тумани, Андижон ва Хонобод шаҳарларидаги эътиборга муҳтож болалар ҳам беминнат мурувватдан баҳраманд бўлдилар.

Муяссархон Умурзақова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг