Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда 57 қаватли уй 19 кун ичида қуриб битказилди

Хитойда 57 қаватли уй 19 кун ичида қуриб битказилди

Фото: stroi.mos.ru

Хитойликлар яна бир бор дунёни ҳайратда қолдирдилар: Чанша шаҳрида 19 кунда 57 қаватли осмонўпар бино қуриб битказилди.

Ушбу бино «Mini Sky City» деб номланиб, «Broad Sustainable Buildings» (BSB) компанияси томонидан мутлақо янги услубда лойиҳалаштирилган.

«Mini Sky City» 180 минг квадрат метр ҳудудни қамраб олади, ундан 800 та квартира ва 4 минг кишига мўлжалланган офислар мажмуаси ўрин олган.

BSB компаниясининг маълум қилишича, бинонинг бундай қисқа муддатда қуриб битказилиши унинг сифатига мутлақо таъсир қилмайди. У ҳатто 9 баллик зилзилага ҳам бардошли қилиб қурилган.

Чанша шаҳридаги бошқа осмонўпар бинолардан фарқли равишда, «Mini Sky City»да «яшил технология»лардан кўп фойдаланилган. Жумладан, бинонинг ички ва ташқи қисмида ҳавони уч томонлама тозалаб берувчи махсус ускуналар ўрнатилган.

Шу вақтгача BSB компанияси бунёд этган энг баланд бино 2012 йили Хунань шаҳрида қурилган 30 қаватли меҳмонхона ҳисобланади. Унинг қурилиши 15 кунда тугалланган.

Бундан ташқари бу ташкилот келажакда 200 қаватли «Sky City» лойиҳаси амалга оширмоқчи. Бинонинг баландлиги 838 метр бўлиши, у 90 кунда битказилиши маълум қилинган, лекин қурилиш қачон бошланиши маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг