Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ходимлари Тошкент пропискасини олиш имконига эга ташкилотлар сони яна биттага ошди

Ходимлари Тошкент пропискасини олиш имконига эга ташкилотлар сони яна биттага ошди

Фото: «Xabar.uz»

Ходимлари Тошкент шаҳрида пропискадан ўтиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ошди. Энди Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари шундай имкониятга эга.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг каналида маълумот бериб ўтилган.

«Ҳукумат қарори (345-сон, 22.04.2019 й.) билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 82 та ташкилот мавжуд эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг