Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хўжаободда давлат хизматлари қандай кўрсатилмоқда? (фото)

Хўжаободда давлат хизматлари қандай кўрсатилмоқда? (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари республика «Ишчи гуруҳи» таркибида аҳолининг муаммоларини ўрганиб, амалий ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу ҳақда бизга Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Шу туманда яшовчи кам таъминланган фуқаро Н.Усмонованинг авария ҳолатидаги уйини капитал таъмирлаш бўйича ҳашар ташкил этилди.

Туманнинг «Карнайчи» МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган Рўзимуҳаммад Ўлмасов айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра шу кунга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмаганлиги аниқланди. «Ишчи гуруҳ»нинг саъй-ҳаракатлари билан бир куннинг ўзида Рўзимуҳаммад Ўлмасовга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Дарвоқе, Давлат хизматлари агентлиги ДХМга келиш имконияти чекланганлар учун яна бир қулайлик яратди: ДХАнинг 1148 қисқа рақамли «Ишонч телефони» ишга туширилди. Бу рақамга Марказлар орқали давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қўнғироқ қилишингиз мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг