Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразм вилоят ИИБ нотўғри маълумот бергани аниқланди

Хоразм вилоят ИИБ нотўғри маълумот бергани аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 13 июнь куни «Xabar.uz» сайтида «Солиқчи пора билан ушланди» сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.

Ушбу хабарда Хоразм вилояти ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва Хоразм вилояти прокуратураси ходимлари Боғот туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. солиқ соҳасига ишга киритишни ваъда бериб, танишидан 1000 АҚШ долларини олаётган пайтида жиноят устида қўлга олгани баён этилган.

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, хабарда кўрсатилган Қ.Ҳ исмли фуқаро Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясида 2012 йилга қадар Солиқ ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида фаолият юритган. Сайтимизга хабар беришларича, вилоят ИИБ ахборот хизмати нотўғри маълумот берган ва улар ҳам сайтида ушбу хабарни тўғрилашган.

Хоразм вилоят солиқ органлари томонидан ўтказилган профилактик суҳбатдан сўнг, унинг салбий ҳолатга мойиллиги аниқланиб, 2012 йил 21 июнь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва ҳозирда солиқ органларига алоқаси йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг