Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Фото: «Gazeta.uz»

Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланган.

2017 йилнинг 6 октябридан буён Хоразм вилояти прокурори вазифасини бажариб келаётган Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5361-сонли фармонига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланганидан сўнг мазкур лавозим бўш турган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ҳотамов аввал Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган (2017−2018-йиллар), унгача эса Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган (2016−2017-йиллар).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг