Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» орқали хорижга пул жўнатиш янада осонлашди

«Ўзсаноатқурилишбанк» орқали хорижга пул жўнатиш янада осонлашди

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

«Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро пул ўтказмалари тизимини мижозлар хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда тобора такомиллаштирмоқда.

1 апрелдан эътиборан «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг ҳамма филиалида «Золотая корона» халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказиш йўлга қўйилди.

Эндиликда юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар «Ўзсаноатқурилишбанк» филиаллари қошидаги 80 та пул ўтказиш шохобчаси орқали «Золотая корона» пул ўтказмалари тизимининг Россия ва МДҲ давлатларидаги 20 мингдан ортиқ шохобчаларига пўл жўнатмаларини амалга оширишлари мумкин бўлди.

Бугунги кунда «Ўзсаноатқурилишбанк» барча филиалларида «UNIStream», «Contact», «Western Union», «AsiaExpress», «Blizko» халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали дунёнинг барча мамлакатлари билан пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Қайд этиш керак, банк халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келган маблағларни нақд ёхуд мижоз номига омонат ҳисоб рақамига ёки унинг номига очилган пластик картасига ўтказиб бериш орқали олиш мумкин. Бунда валюта тури мижознинг истагидан келиб чиқиб белгиланади.

Айни қулайликлар пулни жўнатишга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, пул ўтказмаларини қабул қилиш ёки жўнатиш учун ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши, банк операторига ўтказма рақами ҳамда миқдорини айтишингиз кифоя!

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалиданвеб-сайтдан, шунингдек, (0371) 120-45-42 телефон рақами ёки қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг