Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар муаммолари бўйича аноним сўров ўтказилади

Хотин-қизлар муаммолари бўйича аноним сўров ўтказилади

Фото: Facebook / Танзила Норбоева

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очгани ҳақида хабар берган эдик.

Бош вазир ўринбосари ижтимоий тармоқ орқали дарҳол янги ғоя ва ташаббусларга киришиб кетди. Ўзининг хабарига кўра, аёллар ва хотин-қизларнинг муаммоларига бағишланган аноним сўровнома ўтказилади.

«Доимо аёллар билан қанчалик очиқ, юзма-юз суҳбатлашмай, уларнинг қалбида ҳеч кимга айта олмайдиган гаплари борлигини сезиб тураман. Бугун шу сабабдан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қилаётган уй бекалари, ижтимоий фаол бўлмаган аёллар орасида аноним савол-жавоблар ўтказишга қарор қилдик», деб ёзади Т.Норбоева.

Қайд этилишича, аноним сўровнома натижалари асосида аёлларга нисбатан адолатсиз муносабатларнинг туб илдизи ўрганилади. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муаммоларнинг ечими бўйича аниқ ва асосли чора-тадбирлар акс эттирилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

Аноним сўровноманинг ижобий томони шундаки, аввало бу орқали аёллар билан диалог ўрнатилади ва уларнинг ҳеч кимга айта олмайдиган ғаму ташвишлари, армонларини билиб олишга имкон туғилади. Бундай амалиёт республика миқёсидаги бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг