Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда энг яхши китобхон оилага «Спарк» берилди

Сирдарёда энг яхши китобхон оилага «Спарк» берилди

Сирдарёда «Энг яхши китобхон оила» танловининг финал босқичи Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда 11 та ёш китобхон оилалар «Ўзбек адабиёти билимдони», «Жаҳон адабиёти билимдони», «Ижодкорлар, мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди» каби 3 та шарт бўйича қизғин баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Анвар Туйчиевнинг хабар беришича, танлов натижаларига кўра, сайхунободлик Қаршиевлар оиласи 193,2 балл билан 1-ўринни эгаллаб, «Энг яхши китобхон оила» сифатида Президент совғаси — «Спарк» автомобилини қўлга киритди.

2-ўринга 145 балл билан Гулистон шаҳридан Рахмоновлар оиласи, 3-ўринга эса 136,6 балл билан Сардоба туманидан Дўстбековлар оиласи сазовор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг