Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги йил мушакбозлиги томошаси учун автобуслар ажратилади

Янги йил мушакбозлиги томошаси учун автобуслар ажратилади

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

Тошкент шаҳрида Янги йил – 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 24:00 да катта мушакбозлик ташкил этилиши ҳақида хабар бергандик.

Мушакбозлик томошаларидан сўнг одамларни манзилларга олиб бориш учун байрам тадбирлари ўтказиладиган 17 та жойлардан ўтувчи йўналишларда автобусларнинг соат 01:00 гача ишлаши таъминланади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ.

Мушакбозлик томошалари вақтида А.Навоий театри, Ўзбекистон миллий боғи, «Халқлар дўстлиги» санъат саройлари атрофидаги кўчалар (Фурқат, Бобур, И.Каримов, Сеул, Афросиёб, Бешёғоч, Т.Тўла, Чилонзор ва К.Ёрматов) қисман ёпилади.

Шуни инобатга олиб, мушакбозлик тадбирида иштирок этадиган фуқароларни тадбирдан сўнг шаҳар марказидан манзилларга олиб чиқиш мақсадида, жамоат транспорти йўналишлари ҳаракати қўшимча равишда ташкил қилинади, жумладан:

1) Фурқат ва Навоий кўчалари кесишмаси  – 10 та автобус;

2) Қоратош ва Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида – 10 та автобус;

3) Бунёдкор ва И.Каримов кўчалари кесишмасида – 11 та автобус;

4) Бобур ва Ўрикзор кўчалари кесишмасида – 10 та автобус.

Марказий автошоҳбекатларда автобуслар ҳаракатини назорат қилиш учун қўшимча равишда ходимларнинг навбатчилиги ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами муносабати билан байрам кечасида Тошкент метрополитени фаолияти ҳам соат тунгги 01:00 га қадар ташкиллаштирилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг