Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгиобод туман ИИБ бошлиғи фуқарони урди

Янгиобод туман ИИБ бошлиғи фуқарони урди

2018 йил 9 июль куни Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов унинг ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайтида хабар берилди.

Янгиобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида сўралган фуқаро С.Қурбонбоев 2018 йил 7 июль куни соат 14:30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов «Мустақилликнинг 22 йиллиги» сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги «Пасткичақир булоғи» фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлигини важ қилиб, мушти билан унинг (С.Қурбонбоевнинг)  бурун қисмига урганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг