Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди
2018 йилнинг 12 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, йилнинг кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Ушбу қарорга кўра:
— оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй- жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар қуриш 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган наъмунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида амалга оширилади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:
— I тоифага кирадиган туманларда – биттадан икки, уч қаватли уйларга хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;
— II тоифага кирадиган туманларда – иккитадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;
— I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида – олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
— II тоифага кирадиган шаҳарларда – ўнтача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
— ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидаги хонадонлар ажратилади.
Қарор билан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:
— 25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
— 75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни сўндириш:
— талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар;
— талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter