Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар иттифоқи танлов эълон қилди: ғолибга 10 миллион сўм берилади

Ёшлар иттифоқи танлов эълон қилди: ғолибга 10 миллион сўм берилади

Ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб қилувчи ролик муаллифларини рағбатлантириш мақсадида Ижтимоий роликлар танлови эълон қилинди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар медиа маркази томонидан ўтказилаётган танловда ғолиблар бешта номинация бўйича аниқланади:

1) Инновацион ғоя ва ақлий салоҳиятни ошириш;

2) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандликка кўмаклашиш;

3) Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб қилиш;

4) Жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларга қарши курашиш;

5) «Бу – менинг Ўзбекистоним».

Ҳар бир йўналиш бўйича 1-,2-,3-ўрин ҳамда рағбатлантирувчи мукофот берилади. 1-ўринга 5 миллион сўм, 2-ўринга 3 миллион сўм, 3-ўринга 2 миллион сўм, рағбатлантирувчи ўрин соҳибига эса 1 миллион сўм ажратилган.

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан 5 та номинацияга тақдим этилган роликлардан бири мутлақ ғолиб сифатида эълон қилинади ва муаллифга 10 миллион сўм берилади.

Материаллар 24 декабрга қадар Ёшлар ижод саройида қабул қилинади. Унда 2018 йил давомида тасвирга олинган мавзуга оид барча роликларни тақдим қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг