Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёзёвонда давлат хизматлари қандай кўрсатилмоқда?

Ёзёвонда давлат хизматлари қандай кўрсатилмоқда?

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида давлат хизматлари агентлиги ишчи гуруҳи ҳар бир оиланинг турмуш шароити билан танишиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этмоқда.

Жумладан, туманнинг «Тараққиёт» маҳалласида аҳоли ичимлик сувига муҳтожлиги аниқланиб, тегишли ташкилот раҳбарига кўрсатма берилди. Ўн бир нафар болага мактабгача таълим муассасасига йўлланма берилди.

Ишчи гуруҳ туман аҳолиси учун керакли мутахассисларни жалб қилган ҳолда сайёр тиббий кўрик ҳам ташкиллаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг