Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр  Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото: Шухрат Латипов / «Газета.uz»

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрь куни пора олиш вақтида қўлга туширилгани хабар қилинган эди.

«Uznews.uz»нинг хабар беришича, бугун жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Бахтиёр Абдусаматов, Ўлмас Мухамедсаидов ва Шоҳруҳ Маликовларга нисбатан суд иши тугалланган. 

Собиқ ҳоким Абдусаматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Шунингдек, Ўлмас Мухамедсаидов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) бўйича 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шоҳруҳ Маликов эса суд залидан озодликка чиқарилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг