Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини янги агентлик ҳимоя қилади

Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини янги агентлик ҳимоя қилади

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилиши кўзда тутилган. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлимлари бўлади.

Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга масъул махсус ваколатли давлат органи бўлади. У шунингдек, реклама бозорини ҳам назорат қилади.

Фармон лойиҳаси 6 июлдан муҳокамага қўйилди ва у 21 июлгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг