Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент осмони узра вертолётлар парвози давом этади

Тошкент осмони узра вертолётлар парвози давом этади

Фото: «Kun.uz»

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳрида «Армия ва ёшлар» фестивали ўтказилиб, унда ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилди ҳамда 6 та вертолёт павроз қилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг «Халқ сўзи онлайн» нашрига хабар беришича, эртага, 13 январь куни ҳам Тошкент узра яна вертолётлар парвоз қилади. Шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида турли фестиваллар, акциялар, югуриш марафонлари, байрам дастурлари давом эттирилади.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 2017 йил 18 ноябрь куни миллий байроқ вертолёт ёрдамида Тошкент осмонини айланиб чиққан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг