Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Лекин...

14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Лекин...

Иллюстратив фото

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда штаб азоси Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли фуқаро борлигини айтиб ўтгани, лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай маълумот бермагани, нега коронавирусдан вафот этганлар сони аниқ айтилмасдан, камайтирилиб кўрсатиляпти деган савол берилди.

➖ Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида бизда вафот этганларнинг 13 фоизини 40 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этиши хақида гапирди. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор деб ўтди.

Шу куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам касалликдан вафот этганларни сонини яширмай тўғри маълумот тақдим этган. Яна қайтариб айтаман, республикамизда касалланганлар ва вафот этаётганлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ, шаффоф ҳолда фуқароларга етказилмоқда, — деди Нурмат Отабеков.

Лекин... Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу вақтга қадар коронавирусдан ўлим қайд этилган 61 нафар ҳолат ҳақида маълумот берган бўлса, улар орасида 14 ёшли беморнинг вафот этгани ҳақида айтилмади (Ҳабибулла Оқиловнинг интервьюсидан кейин орадан беш кун ўтган бўлса ҳам). Вазирлик маълумотига кўра, шу пайтгача қайд этилган энг ёш қурбон Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг