Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Мустақиллик кунини пандемик рекорд билан қарши олди — бир кунда 57 мингдан ортиқ ҳолат!

АҚШ Мустақиллик кунини пандемик рекорд билан қарши олди — бир кунда 57 мингдан ортиқ ҳолат!

Фото: DW

АҚШда ўтган суткада олдинги саналардаги коронавирус қайд этилиши бўйича антирекорд янгиланди: COVID-19 яна 57 497 кишида аниқланди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Қўшма Штатларда олдинги пандемик рекорд 2 июлда қайд этилган — 55 220 киши вирусни юқтиргани маълум бўлганди.

Умуман олганда, охирги тўққиз кунда коронавирус пандемик пиллапояда фақат ва фақат юқорилади. Унинг янада тарқаб кетишига йўл қўймаслик учун қарийб 40 та штатда 4 июль куни бўлиб ўтадиган Мустақиллик куни байрам тадбирлари бекор қилинди ёки қисман чекланди.

Охирги ҳафтада 16 та штатда вирусни юқтириш ҳолатлари рекорд даражага чиқди. Айниқса, Флорида учун жума куни оғир келди — бир кунда 9 488 та ҳолат (Ўзбекистонда пандемия даврида жами қайд этилган касалликлар сонидан кўп). Ушбу штатда 26 кундирки, вирусни юқтириш ҳолатлари кундан-кунга ошмоқда.

«Worldometer» маълумотига кўра (04.07.2020, соат 09:50), АҚШда коронавирусни юқтириш ҳолатлари жами 2 890 588 тага етган, шундан 1,5 миллиондан ортиғи даволанмоқда, қурбонлар сони — 132 101 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг