Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун янги рекорд кўрсаткич қайд этилди

Бугун янги рекорд кўрсаткич қайд этилди

Шу йилнинг 6 июль куни мамлакатимизда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввал хабар қилинганидек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6628 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3697 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг