Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Беш император»дан бирининг бюсти сотилди

«Беш император»дан бирининг бюсти сотилди

Фото: «Twitter»

Кеча, 29 апрель куни Нью-Йоркда «Christie's» аукцион уйи Антик давр буюмларини сотди. Улар қаторида Рим императори Дидий Юлианнинг мармар бюсти ҳам харидорини топди.

Император бюсти учун бошланғич нарх 1,8 млн. доллар этиб белгиланди. Якунда у 4 миллион 815 минг долларга сотилди. Харидор ўз номини ошкор этишни истамади.

Ушбу лотга илова қилинган ҳужжатга кўра, Дидий Юлиан милоднинг 193 йили тахтга ўтирган. Аммо узоқ ҳукм суриш унинг пешонасига ёзилмаган экан: орадан икки ой ўтиб саройдаги тўнтариш пайти уни ўлдиришади. Тарихнинг бу даври кейинчалик «Беш император йили» деб атала бошланди — 365 кунда айнан шунча император алмашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг