Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ноқулай об-ҳаво сабаб Бухородаги халқаро фестиваль очилиши бошқа кунга қолдирилди

Ноқулай об-ҳаво сабаб Бухородаги халқаро фестиваль очилиши бошқа кунга қолдирилди

Бугун, 21 май куни соат 19:00да Бухоро шаҳар ҳокимлигида халқаро зардўзлик ва заргарлик, каштачилик санъати фестивалининг очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган эди.

Аммо ноқулай об-ҳаво, яъни чанг бўрони сабабли фестивалнинг очилиш маросими бошқа кунга кўчирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Эсингизда бўлса, бугун Бухоро шаҳри ва Ғиждувон Пешку, Ромитан туманларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилганди. Хоразм ва Навоийда эса томлар учиб тушганди.

Анжуманда айтилишича, Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Бухоро шаҳрига «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилишини айтган.

4 кун давом этадиган халқаро фестивалда республиканинг барча ҳудудларидан 288 нафар ҳунарманд қатнашмоқда. Шулардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўз, 44 нафари каштадўз, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб боради.

Фестивалда 58 та давлатдан 221 нафар хорижлик иштирок этмоқда. Шулардан 112 нафари ҳунарманд, 9 нафар фахрий меҳмон, 4 нафар юқори мартабали хорижлик давлат арбобларидир.

Меҳмонлар ва иштирокчиларга 150 та меҳмонхона, 49 та кафе ва ресторанлар хизмат кўрсатмоқда. Ўз маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш учун 500 та шатёрлар ташкил қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг