Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ди Каприо «Титаник» гонорарига харид қилинган уйини сотмоқда (фото)

Ди Каприо «Титаник» гонорарига харид қилинган уйини сотмоқда (фото)

Фото: «Kathimerini»

Ҳолливуд юлдузи Леонардо ди Каприо Лос-Анжелесдаги уйини сотувга қўйди. Бу кошонани у машҳур «Титаник» фильмидан ишлаган гонорарига сотиб олганди, дея хабар берди «Kathimerini».

Ди Каприонинг кўчмас мулклари кўп, ҳозир сотаётгани эса энг яхшиларидан бири — у Лос-Анжелесдаги 330 квадрат метр майдонга эга бу уйини 770 минг долларга сотиб олганди. Ундан бери нархлар анча ошган, энди Ди Каприо уйни 1,749 миллион долларга сотишдан умидвор.



Кумушкўл бўйида 1930-йилларнинг бошларида испанча услубда қурилган ушбу уй асл кўринишини сақлаб қолган: катта ўймакор ёғоч эшиклар, шифт тўсинлари, эски камин ва оқ деворлар. Оқ ва ҳаворанг плиталар терилган улкан ошхонасидан фойдаланиш мумкин, бироқ бир оз таъмирталаб. Уй ҳовлисида бассейн ва катта боғ бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг