Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эдди Мёрфининг «қайтиши»

Эдди Мёрфининг «қайтиши»

Фото: «Regnum»

Комик роллари билан машҳурликка эришган америкалик актёр, 58 ёшли Эдди Мёрфи стендап жанрида ишлашга қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри ёзмоқда.

«Яна бир бора уриниб кўраман», — ҳар хил миш-мишларга актёрнинг жавоби шу бўлди.

Мёрфи эски жанрга қайтиш учун давомли машғулотлар, қолаверса, шахсий вақтни қайта режалаб олиш кераклигини, ана ундан сўнг якуний хулосага келишини таъкидлади.

Америкалик актёр, режиссёр, продюсер ва қўшиқчи Эдди Мёрфи жаҳон даражасида 1980-йилларда танилган. Уни машҳур қилган фильмлардан бири «Беверли-Ҳиллзлик полициячи»дир.

Маълумот учун: Стендап-комедия (стендап; ингл. stand-up comedy) — комикнинг жонли аудитория қаршисида чиқиш қилиши; қизиқчилик.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг