Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эмомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди

Эмомали Раҳмон Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвонини берди

Фото: «asiaplustj.info»

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва санъат вакилларига давлат мукофотларини топширди.

Бугун Душанбе шаҳрида тақдирлаш маросими ташкил этилиб, унга Ўзбекистоннинг тақдирланган барча фуқаролари таклиф этилишди ва улар шахсан президентнинг ўзидан мукофотни қабул қилиб олишди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, маросимда Шерали Жўраевга маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Тожикистон халқ артисти унвони берилди. Шунингдек, «Устоз-шогирд мактаби» ўзбек миллий мақом санъати бўлими ходими Мавлуда Халиловага ҳам шундай юксак унвон топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг