Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Григорий Лепс концерти учун сотилган чипталар пулини ким қайтариб беради?

Григорий Лепс концерти учун сотилган чипталар пулини ким қайтариб беради?

Фото: «Спутник»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Master Show» МЧЖ томонидан пойтахтимизнинг «Истиқлол» санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган Россия Федерацияси халқ артисти Григорий Лепснинг яккахон концерт дастури жорий йилнинг 26 март куни ўтказилмаслигини маълум қилади.

Муассаса ахборот хизматининг хабарига кўра, чипталарни қайтариш ва бошқа маълумотлар юзасидан «Master Show» МЧЖнинг 200-76-67 ёки (97) 753-40-04 телефон рақамларига қўнғироқ қиллиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, Григорий Лепснинг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти кетма-кет иккинчи марта қолдирилгани, ташкилотчилар эса ҳеч қандай расмий маълумот бермаётгани ҳақида мақола ёзган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг