Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарбий окрестрлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилади

Ҳарбий окрестрлари ўртасида кўрик-танлов ўтказилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари ўртасида жанговар руҳни кўтарадиган, давраларга хуш кайфият улашадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган ва кўнгилга тегмайдиган, ҳар доим эзгуликни, покликни, ватанпарварликни мадҳ этувчи «Мусиқа жанговар сафда» номли ҳарбий қўшиқларнинг навбатдаги, анъанавий кўрик-танловининг якунловчи босқичи ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Кўрик-танлов бугун, соат 17.00да Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази (Лисунова массивидаги собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги очиқ майдонда бошланади.

Унда Мудофаа вазирлигининг 12 та ҳарбий оркестр жамоаси ижодий беллашувда ғолиблик учун баҳслашади.

Қўрик-танловда, шунингдек, Қуролли кучлар куч тузилмаларининг оркестр жамоалари ижод намуналари билан танловдан ташқари иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг