Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илк селфи музейи очилди

Илк селфи музейи очилди

Фото: «Reuters»

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида дунёдаги илк селфи музейи очилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар қилди.

Турмушимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган қўл телефонлари орқали тасвирга олинган селфи суратлари музейи айни пайтда интерактив санъат галереяси ҳисобланади. Ҳайкаллар, кино ва фильмларни суратга олиш жараёнида қўлланадиган ашёлар томошабинларнинг селфига тушиши учун шай ҳолатга келтирилган.

Бор-йўғи икки ой фаолият юритадиган ва дунёнинг бир неча давлатига «саёҳат» қиладиган сайёр музейда селфи маданияти, тарихи ва селфига оид қизиқарли маълумотларни ҳам ўқиш мумкин. Мисол учун: «Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ селфига тушар экан. Масалан, Нью-Йоркда селфига тушганларнинг 61 фоизи, Москвада эса 82 фоизи аёллардир».

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг