Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов номидаги кутубхона очилди (фото)

Ислом Каримов номидаги кутубхона очилди (фото)

Фото: Ислом Каримов фонди

Кеча, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхона ўз ишини бошлади.

Кутубхона ўзига хос тарихга эга бинода жойлашган. Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти бу бинода кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашган, хорижий давлатларнинг мамлакатимизга ташриф буюрган дастлабки делегацияларини қабул қилган. Бу ерда Ислом Каримов чет эл давлатларининг биринчи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.

«Оқсарой» қурилганидан кейин бинода Биринчи президентнинг матбуот хизмати фаолият юритган.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг