Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канн Халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон павильони ўз эшикларини очди

Канн Халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон павильони ўз эшикларини очди

Фото: Жасур Шаметов

Жорий йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг Круазет соҳили бўйида ташкил этилаётган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бора Ўзбекистон павильони ташкил этилди.

Фото: Жасур Шаметов

Дунёнинг 58 та мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган ўзбек павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.

Фото: Жасур Шаметов

Бу галги фестивалда асосий танловнинг ҳакамлар ҳайъатини актриса Кейт Бланшетт бошқаради. Асосий танлов дастурида 21 картина намойиш этилади. Уларнинг орасидан Жан-Люк Годар, Павел Павликовский, Маттео Гарроне, Цзя Чжанкэ, Жаъфар Паноҳий ва Нури Бильге Жейланларнинг янги ишлари ўрин олган.

Фото: Жасур Шаметов

71-Халқаро Канн кинофестивали 19 май куни ўз ишларини якунлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг