Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Китоб савдоси бўйича ассоциация ташкил этилди

Китоб савдоси бўйича ассоциация ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциациясининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси раислигига «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти директори Эркин Абдураҳмонов сайланди.

Бундан ташқари, таъсис йиғилишида ҳозирги кунда халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига ўз вақтида ва мақбул нархларда етказиш билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг