Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаблар ва «Меҳрибонлик уйлари»га китоблар бепул тарқатилади

Мактаблар ва «Меҳрибонлик уйлари»га китоблар бепул тарқатилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра:

— истеъдодли ижодкорларга «Ижод» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизимини шакллантириш;

— бадиий асарларни хорижий тилларга таржима қилиш мақсадида миллий адабиётимизнинг энг яхши намуналарини аниқлаш бўйича махсус комиссия тузиш;

— комиссия томонидан сараланган асарларни «Ижод» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хорижий тилларга юқори сифат билан таржима қилиш ва чет элларда нашр эттириш;

— бадиий адабиёт бўйича ёш таржимонларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган таржимонларнинг профессионал малакаси ва маҳоратини оширишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

— республика бўйича «Китоб акцияси» тадбирларини мунтазам йўлга қўйган ҳолда, маҳалла ва мактаблар, «Меҳрибонлик уйлари»га «Ижод» жамоат фонди ҳомийлигида чоп этилган китобларни бепул етказиб бериш ҳақидаги таклифлар маъқулланди.

Шунингдек, аудиокитоблар ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш, шунингдек, ўзбек адабиёти тарғиботига бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тизимли равишда эълон қилиб бориш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг