Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур «Танка» бадиий фильмининг режиссёри вафот этди

Машҳур «Танка» бадиий фильмининг режиссёри вафот этди

Фото:«Ўзбеккино»

«Танка» бадиий фильмининг режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди. 

Қалимбетов Торенияз Джумабаевич, 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссер йўналиши бўйича тамомлаган. Т.Қалимбетов «Қозоқфильм»да, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, «Қорақалпоқфильм» киностудиясида ва «Қорақалпоқкино» агентлигида режиссёрлик ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Т.Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002 йилда суратга олган, халқимиз севиб томоша қиладиган «Танка» бадиий фильмини олиш мумкин.

Филмдан лавҳа.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг