Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Modern Talking» қайтмоқда, аммо Томас Андерс қаерда?

«Modern Talking» қайтмоқда, аммо Томас Андерс қаерда?

Томас Андерс ва Дитер Болен

Фото: «Stern»

Шу йилнинг август ойида «You’re Mу Heart, You’re Mу Soul» афсонавий қўшиғини германияликлар жонли овозда тинглашади, деб хабар бермоқда «Stern». Аммо...

Дитер Болен ва Томас Андерс 11 йиллик танаффусдан сўнг 1998 йилда «Modern Talking»ни қайта тиклашган. Дуэт ижросидаги «You’re Mу Heart, You’re Mу Soul» ҳамда «Cheri, Cheri Ladу» қўшиқлари яна жаҳон чартлари етакчисига айланиб, яна концертларга чипталар қўлма-қўл бўлиб кетганди. Бироқ орадан беш йил ўтиб — 2003 йилда Болен ва Андерснинг орасидан «оламушук ўтди», шундан бери «Modern Talking» Германияда концерт бергани йўқ.

«Минглаб хатлар оламан, одамлар нега Москвада концерт қўясиз, Германияда эса йўқ деб сўрашади», — таъкидлайди 65 ёшли Дитер Болен.

Унинг айтишича, бу йил ёзда ҳаммаси ўзгаради. «Modern Talking» Германиядаги «Sommer-Open-Air» фестивалида 31 август куни катта саҳнага чиқади: эски хитлар немис заминида яна янграйди, бироқ бу сафар Томас Андерс сафда йўқ.

«У билан доимий жанжалдан, тўғриси, чарчадим. Томас ажойиб хонанда, бироқ бизнинг мусиқий қарашларимиз кескин фарқ қилади», — деди Болен.

Дитep Бoлeн 16 йилдан бери она юртида концерт берган эмас. Яккахон сифатида фақат хорижда, асосан Россияда саҳнага кўтарилган. Германияда эса продюсерлик билан шуғулланган, қолаверса, «Deutschland sucht den Superstar» («Германия суперюлдузни қидирмоқда») шоуси жюри аъзоси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг