Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев вафот этди

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев вафот этди

Фото: Instagram/@manzura_singer

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев 8 июль куни, 85 ёшда вафот этди. Бу ҳақда рассомнинг қизи, хонанда Манзуранинг ҳамкасби Ирода  Дилрознинг «Инстаграм»даги саҳифасига асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев ўзбек миллий ранг тасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган. У бебаҳо дурдона асарлар муаллифи эди.

Муборак Йўлдошев сўнгги марта 2017 йилнинг 16 март куни И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида «Достонлар ҳимоячиси» деб номланган тасвирий санъат намуналари кўргазмасини ўтказган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг