Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дунё музейларида сақланаётган маданий қадриятларимиз ҳақидаги 20 та китоб нашр этилади

Ўзбекистонда дунё музейларида сақланаётган маданий қадриятларимиз ҳақидаги 20 та китоб нашр этилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун 16 март куни Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида 2018» лойиҳаси доирасида «Йўл харитаси» халқаро форуми бўлиб ўтди. Лойиҳа 12 йўналишда амалга оширилиб, унинг тадбирлари Буюк Британия, Германия, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Франция ва Япония каби давлатларни ўз ичига қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан ва маданият соҳасидаги ташаббуслари кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда. Ўзбекистоннинг маданий меросини сақлаб қолиш ва кўпайтириш масалалари бўйича маҳаллий илмий ходимлар ва хорижий мутахассислар жалб этилган. «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

Фото: «Xabar.uz»

Мазкур лойиҳа дунё музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳақида мамлакат аҳолисини, хусусан, ёшлар билан кенг жамоатчиликни ўзбек халқининг бебаҳо маънавий бойлиги билан таништириш, ўзбек заминида дунёга келган буюк олимларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, дунё музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси коллекцияларининг тўлиқ маълумот базасини яратиш имконини беради.

Лойиҳа доирасида 2017 йилда катта ишлар амалга оширилди. Чет эл музейларида ва шахсий коллекцияларда сақланаётган артефактлар ҳақида маълумотлар тўплаш учун ларда 30 дан ортиқ илмий сафарлар ташкил этилди.

Россия Федерацияси сақланаётган мамлакатимиз моддий ва бадиий маданиятининг хотирасига бағишланган 10 та китоб-альбом чоп этилди, мазкур ишни амалга оширишда турли мамлакатлардан 50 дан ортиқ олимлар иштирок этишди.

Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти коллекциясидан «Катталангар Қуръони», «Ҳусайн Бойқаро Девони», «Темур Тузуклари», «Равзат-ас-Сафо», «Мерожнома» каби ўрта асрларга тегишли  қўлёзмаларининг бешта ягона нусхалари кўчирилиб, давлат ташкилотларига туҳфа қилинди. Лойиҳа ижодий гуруҳи 16 та ҳужжатли фильмни суратга олди.

2018 йилга мўлжалланган режалар янада улкан ва кенг миқёслидир. Бугун улар ҳақида лойиҳа раҳбарияти батафсил маълумот беради.

Ўзбекистонда, шу жумладан Буюк Британия, Германия, Россия, АҚШ, Туркия, Чехия, Франция ва Япония музейларида сақланаётган маданий қадриятларимиз ҳақидаги 20 та китоб альбомни нашр қилиш режалаштирилган.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг хорижий музейларда сақланаётган тарихий-маданий мероси ҳақида 20 та фильм суратга олинади. Шу жумладан Шарқ алломаларининг жаҳон цивилициясига қўшган ҳиссаси ҳақидаги 5 та фильм хориж студиялари билан ҳамкорликда яратилади.

Алишер Навоийнинг, Абу Али ибн Синонинг Британия, Франция, Россия миллий кутубхоналарида ва дунёнинг турли музейларида сақланаётган қўлёзамалари босқичма-босқич рақамлаштирилади, уларнинг факсимил нусхалари яратилади.

Маҳаллий ва чет эллик олимлар иштирокида хориж музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги илмий мақолалар тайёрланмоқда.

2018 йилнинг 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербургда «Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги кўприк» медиа лойиҳасининг Иккинчи халқаро конгресси ўз ишини бошлайди. Унда 40 та мамлакатнинг 300 нафардан ортиқ олим ва тадқиқотчилари иштирок этади.

Ўзбекистоннинг чет эл элчихоналарида, мазкур мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарида, Ўзбекистон маданий меросининг дунё музейларидаги тўпламига бағишланган давра суҳбатлари ва альбомларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» медиа лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирларда 10 мингта совға-китоблар ва 10 000 нусха ҳужжатли фильмлар, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг таниқли вакилларига, хорижий ва миллий кутубхоналарга, таълим муассасаларига, олимлар ва тадқиқотчиларга, мамлакатга келган хорижий делегация аъзоларига совға қилинади.

Бундан ташқари, ўзбек маданиятининг жаҳон маданияти тўпламларида сақланаётган бебаҳо ёзма ёдгорликларининг 200 та факсимил нусхаси илмий-тадқиқот марказларига, миллий музейларга, хорижий делегация вакилларига тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа доирасида суратга олинган видеофильмлар маҳаллий ва хорижий телеканалларда эфирга узатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг