Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбеккино» ҳузурида янги студия ташкил этилади, мавжуд иккитаси қайта номланади

«Ўзбеккино» ҳузурида янги студия ташкил этилади, мавжуд иккитаси қайта номланади

Фото: «Uzbekistan24.uz»

2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1030-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги З176-сон қарори ижросини бажариш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорга мувофиқ:

— Агентлик ҳузурида «Мултипликацион филмлар студияси» давлат унитар корхонасини ташкил этиш;

— Агентлик тизимига кирувчи:

«Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудияси» МЧЖни «Ҳужжатли филмлар киностудияси» давлат унитар корхонасига айлантириш;

«Ёшлар тажриба-ижодий 5-студияси» давлат корхонасини «Ёшлар ижодий тажриба студияси» давлат унитар корхонаси сифатида қайта номлаш кўзда тутилган.

Қарорда «Ўзбеккино» миллий агентлиги — кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланиши алоҳида қайд этилган ва унинг ташкилий тузилмаси, Низоми, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси Устави тасдиқланган.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг