Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қўқон шамоли» тарихий фильмининг бош роллари учун актёрлар тасдиқланди

«Қўқон шамоли» тарихий фильмининг бош роллари учун актёрлар тасдиқланди

Фото: Дилмурод Масаидов

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинаётган «Қўқон шамоли» номли тарихий фильмнинг бош роль ижрочилари тасдиқланди. Бу ҳақда фильм режиссёри Дилмурод Масаидов маълум қилди.

«Қўқон шамоли» тарихий фильмининг сценарийси 2018 йилнинг июль ойида «Ўзбеккино» МА бадиий кенгашидан ўтган бўлиб, дастлабки тайёргарлик ишлари 6-7 ой давом этган.

Фильмдаги Нодирабегим роли учун элликдан ортиқ, Амир Умархон роли учун 30-40 атрофида, Амир Олимхон роли учун эса ўттизга яқин актёр ва актрисалар кастинг топширган.

Фото: Дилмурод Масаидов

«Қўқон шамоли» фильмининг фотосинов жараёнларида Нодирабегим роли учун Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Севара Солиева, Асал Шодиева, Шаҳло Темирова, Феруза Норматова, Наргиза Абдуллаева каби таниқли ва профессионал актрислардан токи ҳаваскор актрисаларгача, жами бўлиб элликдан ортиқ актрисалар иштирок этишди.

Узоқ давом этган фото ҳамда видео синовлардан сўнг Нодирабегим ролига ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролига актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролига эса актёр Бобур Йўлдошев тасдиқланди.

Фото: Дилмурод Масаидов

«Қўқон шамоли» тарихий фильмининг сўнгги тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари 2019 йилнинг апрел ойининг ўрталарида бошланиши режалаштирилмоқда.

Фильм Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг