Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Райҳон қўшиқ матни, Ҳулкар Абдуллаева ножоиз кадрлар, «Уммон» ётоқхона саҳнаси учун...

Райҳон қўшиқ матни, Ҳулкар Абдуллаева ножоиз кадрлар, «Уммон» ётоқхона саҳнаси учун...

Коллаж: «Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 8 май куни бўлиб ўтди. Кенгашда 10 та хонанда томонидан 12 та қўшиқ ва уларга ишланган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Хонанда Фарҳод Саидов томонидан ижро этилган «Кўзларинг» деб номланган қўшиқ муҳокама этилиб, ижро яхшилиги боис видеоклип суратга олиш учун тавсия берилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» ДМ хабар берди.

Фото: «Ўзбекконцерт» ДМ

Хонандалар Сарвиноз Жўраева, Муҳайё Умарова, Шуҳрат Маҳмудов, Ёрқинхўжа Умаров, Жасур Мавлоновнинг қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг «Юрак» (Ҳамдам Собиров сўзи, Жасур Бадалбоев) мусиқасига олиган клип қўшиқ сўзлари мантиқан мукаммал эмаслиги ҳамда клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдалангани учун қайта ишлаш тавсия этилди. «Ниҳол» мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева томонидан «Дард» деб номланган қўшиқнинг сўзлари ва ижроси яхшилиги алоҳида таъкидланиб, лекин қўшиққа ишланган клипдаги кадрлардан ножоиз фойлангани боис, ушбу клипни қайта тўғрилаш тавсия этилди.

«Via Marokand» гуруҳи томонидан куйланган, сўзи ва мусиқаси Жасур Бадалбоевга мансуб «Турист» қўшиғи матни саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги айтилди. Қўшиқ сўзлари шеърият талабларига жавоб бермагани туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта тўғрилаб, қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди.

«Уммон» гуруҳининг «Оқ гулим» деб номланган қўшиғи (сўзи ва мусиқаси гуруҳга мансуб) тингланди, бу қўшиқ ҳам сўзларининг мазмунсизлиги ҳамда клип кадридаги «алкоголли ичимликлар, ётоқхона саҳнасини олиб ташлаш» тавсия этилиб, ушбу ҳолатда эфирларга узатиш рад этилди. Муассаса масъулларига «Уммон» гуруҳи хонандаларини кейинги кенгашга таклиф этиш вазифаси топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг